Cурхондарёда 17 ёшли коллеж ўқувчиси чақалоғини бўғиб ўлдирди

12.03.2018 | Жамият | 3124

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил чақалоқнинг бўйнига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди. У Қизириқ туманида яшовчи, Педагогика коллежининг 2-курс ўқувчиси Н.Т. бўлиб чиқди.

2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил туғиб, ҳеч кимга билдирмай чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган.