Қорақалпоғистонда юз берган автоҳалокат натижасида беш киши вафот этди

12.07.2018 | Жамият | 2861

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 11 июль куни Беруний туманида яшаган Ш.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Бўстон-Беруний-Чолиш-Урганч” йўлининг 3-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Беруний шаҳрида яшаган О.С. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада “Нексия” ва “Кобальт”  автомашинасининг ҳайдовчилари жароҳат олиб воқеа жойида, йўловчилари И.З., М.М. ва З.Ж.лар эса касалхонада вафот этганлар. Шунингдек, “Нексия” автомашинасининг яна 1 нафар йўловчиси Н.В. касалхонага ётқизилган.