Moody’s: Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда

04.09.2018 | Таҳлил | 2800

Moody’s агентлиги Ўзбекистон банк тизими прогнози бўйича ҳисобот тайёрлади. Ушбу ҳисоботнинг асосий хулосаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Moody’s агентлиги қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон банк сектори бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолмоқда:

- Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларининг иқтисодиётларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. 2018-2019 йилларда ҳам давлат ҳаражатлари, инвестиция маблағлари ва Россиядан меҳнат муҳожирларнинг пул ўтказмаларининг тикланиши эвазига ўсиш суратлари сақланиб қолади;

 - Ўзбекистон банк тизими давлат банкларининг ўртача ҳажми ва устунлиги билан тавсифланади;

- Ўзбекистон банк тизимининг долларизация даражаси юқорилигига қарамасдан, асосан валюта хатарлар марказлашган, биринчи навбатда, давлат банкларида мўътадил бўлиб қолади.    

- Ўзбекистон банк тизимининг умуман корпоратив секторга, айниқса давлат корхоналари ва йирик қарз олувчиларга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

- банк активларининг сифати яхши: муаммоли кредитларнинг улуши умуман иқтисодиётнинг ўсиши, инфляция даражасини пасайиши ва кредитлаштиришнинг тез суратларда ўсиши натижасида сақланиб қолади (2018 йилда 30-40%);

- соф фоизли маржанинг камайиши ва активларнинг тез ўсиши ҳисобига Ўзбекистон банкларининг даромади ва капиталнинг етарлиги  аста-секинлик билан камайиб боради.

- банк тизимида яхши ликвидлик даражаси сақланиб қолади;

- Ҳукумат давлат банкларини қўллаб-қувватлашни давом этади.

Ҳисобот муаллифи - Moody’s агентлигининг Ўзбекистон банк секторининг етакчи таҳлилчиси Петр Паклин.