Тошкентдаги газ балонли автобусларда бехавотир ҳаракатланиш мумкинлиги айтилди

19.09.2018 | Ўзбекистон | 2395

Бухорода газ балони ўрнатилган автобус билан юз берган бахтсиз ҳодисадан сўнг пойтахт аҳолиси ўртасида шаҳарда ҳаракатланадиган жамоат транспорти қанчалик хавфсиз экани тўғрисида турли саволлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» эса ушбу саволларга «пойтахт жамоат транспортидан фойдаланишда ҳеч қандай хавф йўқ» дея жавоб берди. 

Компания томонидан Podrobno.uz нашрига хабар қилинишича, Тошкент шаҳридаги газ балонлари билан жиҳозланган автобусларда ҳаракатланиш бутунлай хавфсиз, ваҳимага ўрин йўқ. Барча автобуслар ҳафтада икки маротаба — сешанба ва жума кунлари техник кўрикдан ўтказилади. Йилда бир марта капитал текширув ўтказилади. 

Куни кеча Ўзбекистон Бош вазири газ балонли автомобиль ва газ тўлдириш шаҳобчаларини инвентаризациядан ўтказишга кўрсатма бергани хабар қилинганди.