Андижонда йўловчи ҳайдовчига пичоқ урди

20.09.2018 | Жамият | 3099

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 18 сентябрь куни «Қоракўрпа» МФЙда яшовчи А.А. таниши О.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинага йўловчи сифатида чиқади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Улар «Вахим» МФЙ ҳудудига етиб келганларида А.А. ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб О.А.га пичоқ билан жароҳат етказади. Бунинг оқибатида О.А. касалхонага ётқизилиб, А.А. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.