Ўзбекистонда UzCard яна ишламай қолди

05.10.2018 | Технологиялар | 2903

UzCard фаолиятида яна техник носозликлар кузатилмоқда. 5 октябрь куни соат 19:40дан бошлаб интернетда тизим фаолиятида узилишлар бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни вақтда савдо нуқталарида терминаллар орқали тўловларни ўтказиб бўлмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, UzCard 15 сентябрь оқшомида узилиб қолиб, 45 соатдан сўнг ўзига келган эди. Кейинроқ, 18 сентябрга ўтар кечаси UzCard тизимида яна узилиш рўй берган эди. Бу инқирозга жавобан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Миллий банклараро процессинг марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.