Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

08.10.2018 | Ўзбекистон | 2444

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди, деб ёзади ЎзА.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Президент БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018—2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.