ИИББ Тошкентда пайдо бўлган «Воровская жизнь» ўйини бўйича расмий хабар берди

12.10.2018 | Ўзбекистон | 3699

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва интернет нашрларида Тошкентда ўсмирлар орасида ўтган асрнинг 70-80 йилларида собиқ СССР ҳудудида ҳаракатда бўлган жиноий тўдаларни эслатувчи «Воровская жизнь» ўйини пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Унда бу ўйин Тошкент шаҳрида мактабларнинг юқори синф ўқувчилари – ўсмирлар орасида шиддат билан оммалашаётгани, айни кунларда “Чиланзарские” ва “Юнусабадские” йирик тўдалари шакллангани айтилади. Улар ўз имижи, стили ва сўзлашув тили - “жаргон”ига эга. “Воровская звезда” герби очиқдан очиқ пойтахт кўчаларида пайдо бўла бошлаган. 

Тармоқларда жойлаштирилган видеода ўсмир қизлар тенгдошлари билан жанжал уюштиргани тасвирланган. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича текширув бошланган. 

Айни вақтда видеотасвир ва фотосуратлари тарқалган иштирокчиларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Учтепа тумани Ширин кўчаси, 7-уй подъездларининг бирида гуруҳ рамзи ифодаланган суратни ким қолдирилгани ва бу хатти-ҳаракатларга ундаган барча сабаблар ўрганилади, дейилади хабарда.