АҚШ «Толибон» билан Афғонистондан аскарларни чиқариш масаласида гаплашди

13.10.2018 | Жаҳон | 2680

АҚШ махсус вакили ва "Толибон" ҳаракати аъзолари билан Қатарда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондан чет эл ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.

Сал олдинроқ АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Дохада "Толибон" ҳаракати аъзолари билан учрашув ўтказгани хабар қилинган эди.

Ҳаракат баёнотида оккупация ниҳоясига етгани ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилингани айтилган.

Таъкидланишича, томонлар келажакда янги учрашувлар ўтказишга келишиб олган.