Фирибгар Муниса Ризаева концертидан тушган йирик миқдордаги маблағни «ухлатди»

20.10.2018 | Жамият | 7399

19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан фирибгарлик ҳолати юзасидан ҳужжат келиб тушди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Унга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи  Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг «Ёмғир» деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб, унга бермаганлигини маълум қилган. Шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2.400 нафар фуқарога сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.