АҚШ Россияга қараганда Ўзбекистонга кўпроқ инвестиция киритмоқчи

23.10.2018 | Иқтисод | 4453

АҚШ инвестиция ва савдо соҳасида ҳамкорлик даражасини юқорига кўтариш мақсадида шу йилда янада кўпроқ битимларни бажаришга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм маълум қилди.

“Кеча сенатор Сафаевдан руслар билан кўпроқ битимлар имзоланганлигини билдик. Биз инвестиция ва савдо даражасини кўтариш мақсадида янада кўпроқ битимларни бажаришимиз мумкинлигини тушундик. Ўзбекистон билан имзоланган меморандумларимиз бу ҳали бошланиши, биз фақат олдинга ҳаракат қилмоқдамиз”, - деди у.

Шунингдек, Лэмм бу йил ўзгача бўлганлигини қайд этди ва Ўзбекистон етакчиси томонидан ислоҳотлар борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлар ва АҚШ савдо палатаси вакиллари билан самарали учрашув ўтказганлигига юқори баҳо берди.

“Ўзбекистон бизнесни яхшилаш мақсадида кўплаб тўсиқ ва босимларни олиб ташлади. Бу қийин вазифа бажарилди. Бу бизга катта ишонч беради”, - деди Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбари.

Шунингдек, у Ўзбекистон президенти Америка савдо палатасининг барча аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлари ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шу йил 9 ой давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайтириб, 332 миллион долларга етказди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида АҚШ компаниялари сармояси иштирокида 210 та корхона фаолият юритади. 2018 йил бошидан бери 25 та бу каби корхоналар иш фаолияти йўлга қўйилди.

1998-2017 йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётига АҚШ инвестиция ва кредитларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.