Доллар курси келгуси ҳафта яна ошиши кутилмоқда

27.10.2018 | Иқтисод | 3204

29 октябрь, душанба куни долларнинг расмий курси яна 11 сўмга ошиб, 8237 сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу валюта бўйича ҳафталик савдолар орқали тасдиқланади, дея хабар беради «Turon 24».

Доллар курси ошишининг асосий сабабларидан бири Ўзбекистоннинг энг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар миллий валютасининг қадрсизланишидир.

Жумладан, Ўзбекистон билан товар айланмаси бўйича тўртинчи ўринда турадиган Туркия лираси долларга нисбатан ўтган 9 ойда 57 фоиз қадрсизланган. Россия рубли эса 9 ойда 14 фоиз арзонлашган. Хитой ва Қозоғистон миллий валюталари курслари эса долларга нисбатан 7 ва 10 фоиз тушиб кетган. Бу ўз навбатида Ўзбекистон сўмига ҳам таъсир қилмоқда.

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчаларида ҳозир долларни аҳолидан 8220 сўмдан сотиб олмоқда. Конверсион картага сотиш курси эса 8300 сўмни ташкил этади. Кейинги ҳафтада ушбу курслар ҳам расмий курс орқасидан ошиши мумкин.