"Самарқанд" Россия осмонини ҳимоялайди

28.10.2018 | Жаҳон | 4023

Россия Мудофаа вазирлиги "Самарқанд" радиоэлектрон кураш мажмуаларини 13та ҳарбий қисмларда, шу жумладан, Калининград вилоятида ҳам жойлаштиради: уларнинг жорий таъмири, монтаж ва кам-кўстини тўғирлаш учун тендер элон қилинган. Бу ҳақда давлат харидлари сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги вазирлик маълумотларни узатиш тизимига "Самарқанд" РЭПларининг таркибий қисмларини улаш, монтаж ва чала ишларни битириш учун ёпиқ турдаги аукцион ўтказилишини маълум қилди.

Маълумот учун, шартноманинг бошланғич баҳоси 61 миллион рублни ташкил қилади. Мажмуаларни 2019 йилнинг 10 ноябрига қадар эксплуатацияга киритиш режалаштирилмоқда.

"Самарқанд" мажмуалари иши Мурманск, Калининград, Нижегородск, Москва вилоятлари, Краснодар ва Приморск ўлкалари, Яҳудий автоном вилояти ва Белоруссиядаги 13 та ҳарбий қисмларда таъминланиши кўзда тутилган.