Қорақалпоғистонда Nexia йўловчи поезди билан тўқнашди

30.10.2018 | Ўзбекистон | 2523

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида йўловчи поезди автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Kruz.uz сайти Қорақалпоғистон ИИБга таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, 28 октябрь куни Шуманай тумани «Бегжап» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Нексия» русумли автомoбиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда поезд йўлини кесиб ўтишга уринган.

Натижада «Қўнғирот-Тошкент» йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган 54-сонли йўловчи ташувчи поезди автомобилни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси, Қонликўл туманида яшовчи Б.К. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Тўрт нафар йўловчига эса воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.