Олий таълимнинг таназзули миллатнинг қулашидир ёхуд олий таълим вазирига очиқ хат (2-қисм)

31.10.2018 | Блог | 4138

Жанубий Кореянинг Пусан Чет Тиллар Университети профессори ҳамюртимиз Азамат Акбаров Ўзбекистон олий таълим тизимидаги кузатилаёган таназзул сабаблари ҳақида ўз фикрларни баён қилди. Мақоланинг боши ушбу ҳаволада

10. Мунозарага сабаб бўладиган академик даражалар ва унвонлар

Қуйидаги академик даражалар рўйхати дунё университетлари орасида ўрнатилган иерархик тартибни белгилайди. Агар биз Ўзбекистон таълим тизимининг жозибадорлигини оширишни мақсад қилиб қўйсак, уни рақобатбардош қилиш, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва замонавий тизимларга риоя қилишимиз керак. Қуйидаги рўйхатлар бутун дунёдаги замонавий университетларга хосдир, шунинг учун бизнинг университетларимиз замонавий дунёдаги ўхшаш чизмаларга амал қилишини таклиф қиламан.

Академик даражалар ва унвонлар

Шартлари

1. Бакалавр – даража

Одатда, 3-4 йил сарфланади

2. Магистр – даража

Одатда, 1-2 йил сарфланади

3. PhD (Фалсафа доктори) – даража

Энг юқори академик даража, камида 3 йил вақт сарфланади

4. Assistant Professor – академик унвон

PhD илмий унвонини олгач кафедра томонидан номзоди кўрсатилиши мумкин, албатта, бунда бунинг учун кафедрада бўш иш жойи бўлиши керак. Баъзи инсонларнинг PhD унвони бўлса-да, университет уларнинг номзодини “Assistant Professor”га қўймаганлиги сабабидан, фақат маърузачи ўқитувчи бўлиб юргани гувоҳ бўлганман, бу эса уларнинг маошларига ҳам таъсир қилиши мумкин эди. Баъзи университетлар илмий мақолалар чоп қилинган бўлишини талаб қилишлари мумкин.

5. Associate Professor – академик унвон

Одатда, камида 5 йил “Assistant Professor” бўлиб ишлагандан кейин юқори академик ютуқларига асосланиб номзодлари қўйилади. Университетлар камида 2-4 магистр талабаларига раҳбарлик, камида 6-8 SSCI, SCI ва Скопус (Scopus) да мақолалар, лойиҳалар, китоблар ва ҳок. чоп этилганини сўрашлари мумкин.

6. Профессор- академик унвон

Энг юқори академик унвон. Одатда камида 5 йил “Associate Professor” бўлиб ишлагандан кейин юқори академик ютуқларига асосланиб номзодлари қўйилади. Университетлар камида 2-3 PhD талабаларига раҳбарлик қилишни, камида 10-20 SSCI, SCI ва Скопус (Scopus) да мақолалар, лойиҳалар, китоблар ва ҳок. чоп этилганини сўрашлари мумкин.

Хизмат кўрсатган, тақдирланган ёки университет профессори фахрий унвонлар

Умуман, жуда ҳам кам сонли муассаса штатида бўлган энг юқори даражадаги, ўз тадқиқот соҳаларида хусусан муҳим профессор ва ўқитувчиларга берилади.

Лекин ҳозирги пайтда бизда жуда мураккаб ва собиқ совет анъанасига хос, жуда ҳам кўп келишмоқчилик келтириб чиқарадиган тизим мавжуд. Тасаввур қилинг, сиз Ғарб мамлакатларидан, Япония, Корея ёки АҚШдан профессорларни таклиф қиласиз. Уларга мос келадиган қайси унвон ёки даражани берасиз? Уларга нисбатан ўтмишдан қолган иборалар ишлатамизми? Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги академик даражалар ва унвонларни кўриб чиқайлик;

Академик даражалар ва унвонлар

Шартлари

Бакалаврлик- даража

Одатда 4 йил сарфланади

Магистрлик – даража

Одатда 2 йил сарфланади

PhD - даража

Энг юқори илмий даража эмас, чунки биз уни “таянч докторантура” деб атадик ва бу аслида эски тизимнинг “аспирантура/фан номзоди” даражасига ўхшайди. Камида 3 илмий мақола, биттаси чет мамлакатда чоп қилинган бўлиши лозим.

Doctor of Science- DS (Фан доктори) – даража

Энг юқори илмий даража (жаҳонда эмас, фақат Ўзбекистонда). Фан доктори илмий даражаси бўлиб кундузги доктарантурада ёки мустақил изланувчи бўлиб тадқиқот ишини олиб бориши мумкин. Совет даври “докторантурасига ўхшайди”. Чоп қилинган ишлар учун талаб, ҳар қандай 10 журналда, тўққизтаси Ўзбекистон ва 1 чет мамлакатда.

Доцентилмий унвон, у лавозим ҳам бўлиши мумкин.

 

Профессорилмий унвон

 

Икки жадвални таққослаб кўриб, яна бир марта бизнинг университетларимиз дунёнинг ҳеч бўлмаганда етакчи 4500 та университетлари рўйхатига нега кирмаганини тушуниш мумкин. Қозоғистон университетларининг 8 таси эса етакчи 1000 жаҳон университетларининг рўйхатига киритилган ва уларнинг 3 таси QS рейтингида жаҳоннинг етакчи 500 университети қаторида. Чунки биз сифатга эмас, балки жараёнга эътибор қаратмоқдамиз. Мен сўнги йилларда Doctor of Science (DS) даражасини олган одамларнинг сонининг аввалги йиллардаги нисбатан фоизи ошиб бораётганлигини сездим, аммо бу университетнинг рейтинги учун «минимум» таъсир кўрсатмоқда ва у жамиятга ҳам «минимум» наф келтирмоқда, чунки кўплаб PhD ёки DS докторлик диссертациялари “янгилик” яратишдан жуда узоқда. Мен PhD ва DS тадқиқотларини бирлаштириб, илмий даражаларга бўлган талабларни кучайтириш ва жорий этишни таклиф қиламан, шундан кейингина олий таълимда янги ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаса, Ғарбдан ёрдам сўрамасдан, бу масалаларни қўшниларимиз қандай усуллар билан ҳал қилаётганларини танласак ҳам бўлади. Ривожланган дунё мамлакатларининг аксарияти, ҳатто Афғонистон ёки Қозоғистон каби қўшниларимиз (2010 йилда) ҳам бу тизимни олий таълим тизимига киритдилар. Бизда доцент ва профессор лавозим тарзда берилиши мумкин, чет элда эса бу унвон. Янада қизиғи, ҳам «таянч докторантура» ҳамда «фан доктори» учун ўқиган шахсга, яьни иккаласига ҳам «докторант» иборасини ишлатамиз, худдики бакалавр ва магистр талабасига «магистр» ибораси билан мурожат қилишликдек. Келинг, ушбу мамлакатлар билан Ўзбекистонни солиштириб кўрайлик, қуйида келтирилган жадвални ўрганиб чиқамиз.

АҚШ/Ғарб/Япония/Корея

Қозоғистон

Туркия

Афғонистон

Ўзбекистон

Bachelor’s degree

Бакалавр

Lisans

Bachelor’s degree

Бакалавр

Master’s degree

Магистр

Mastıra

Master’s degree

Магистр

PhD – энг юқори академик даража

PhD – энг юқори академик даража

PhD/Doktoraнг юқори академик даража

PhD – энг юқори академик даража

PhD/Таянч докторантура (бу энг юқори даража эмасва замонавий таълимга мутлақо зид ҳолат)

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Doctor of Science (Фан доктори), PhD нинг давоми, энг юқори илмий даража, собиқ Совет давлати ҳудудидан бошқа жойда мавжуд эмас.

Assistant Professor

Профессор ассистенті

Yardımcı Doçent

Assistant Professor - پوهندوی

Муқобили йўқ

Associate Professor

Қауымдастырылған профессор

Doçent

Associate Professor - پوهنوال

Доцент (мунозарали, чунки бу ҳам унвон ҳамда лавозим, чет элда бу фақатгина унвон, инсонлар машаққатли йиллардан сўнгина олишади)

Full Professor

Профессор

Professör

Professor - پوهاند

Профессор (мунозарали, чунки бу ҳам унвон ҳамда лавозим, чет элда бу фақатгина унвон, инсонлар машаққатли йиллардан сўнгина олишади)

Қўшма Штатларда расман тан олинган анъанавий фан доктори илмий тадқиқот университетлари томонидан берилган илмий тадқиқот докторлик даражасидир. Фан докторлари каби илмий тадқиқотлар, (Sc.D. ёки D.Sc.) АҚШ Давлат Таълим Вазирлиги ва Миллий Илмий Фонди томонидан кўпроқ бериладиган Ph.D даражасига тенг, деб ҳисобланади. Шунингдек, Европада, масалан, Германия ва Австрияда фан доктори (DS) даражаси Ph.D даражасига тенг. Хитойда, Японияда ва Кореяда DS даражаси АҚШдаги фан доктори PhD даражасига тенг. Хўш, бизнинг энг юқори олий илмий даражамиз ҳали ҳам PhD эканлигини ва нега биз уни сақлашимиз кераклигини тасаввур қилинг.

Илгари айтиб ўтганимдек, биз PhD ва ФД (DS) даражаларини бирлаштириб, «ёрдамчи профессор», «ассоцированый профессор» (қозоқ тилидагидек биз ҳам бунинг ўзбек тилидаги иборасини топсак бўлади) ва «профессор» унвонларини жорий қилиб, уларни олиш шартларини кучайтиришимиз керак. Ундан кейин, QS рейтингида 220 ўринда турган, мен ўзим илгари ишлаган университет, яъни Олма Отадаги Қозоғистон Миллий Университетига қарши рақобат қила олишимиз мумкин. Бизнинг етакчи Ўзбекистон Миллий Университетининг рейтингларда қандай ўрин эгаллаганини тасаввур қила оласизми? Афсуски, вебометрикс рейтингига кўра, бу дунёда 4768 ўринда. Биз PhD ва ФДни ишлаб чиқаришни тўхтатишимиз ва уларни бирлаштиришимиз керак ва PhD докторлик унвони шартларни кучайтириш, кейинчалик профессорларнинг илмий компетенцияси/салоҳиятига эътиборни қаратишимиз керак

Олий таълим тизимига киритилган янгиликларнинг натижаларини кўрса бўладими?

“Таълим ҳақида” қонунига ўзгартиришлар давлатимиз президенти томонидан имзоланди. Бу улуғ диёрнинг фуқароси сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24-октябрида Тошкентдаги олий ўқув юртлари ректорлари билан учрашуви Ўзбекистонда анча вақтлар ортда қолган олий таълим тизимининг ривожланишида янги босқич бўлиши керак, деб ўйлайман.

Ваҳоланки, таълим соҳасида ғалабалар ва натижаларга тез эришиш қийин, бироқ янги ўзгаришларнинг келажакда таълим сифатига таъсир қилиши муқаррар - менинг бу борада шубҳам йўқ.