Толибон вакиллари Москва музокараларида иштирок этади

04.11.2018 | Жаҳон | 2494

Москвада 9 ноябрь куни Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган маслаҳатлашув бўлиб ўтади, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.

Музокаралар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ҳамда махсус вакиллар даражасида бўлиб ўтади. Тегишли таклифномалар барча иштирокчи мамлакатлар -  Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистону, Ўзбекистон ва АҚШга юборилди.

Афғонистон ислом республикаси президенти Ашраф Ғани ушбу мажлисга мамлакатнинг Тинчлик олий кенгаши делегациясини юборишга қарор қилди. Дохада жойлашган сиёсий офиси вакили келиши эълон қилинди.

Эслтаиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш фақат сиёсий йўл билан амалга оширилиши мумкинлигига ва ушбу ишда қўшни мамлакатларнинг ҳамда ҳудудий ҳамкорларнинг фаол иштироки керак бўлишига ишонади.