Россия интернет фойдаланувчиларини шахси телефон рақамлари орқали аниқламоқчи

06.11.2018 | Жаҳон | 2396

Россия ҳукумати телефон номери орқали Интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсини аниқлаш тартибини белгилади, деб хабар қилмоқда RT.  Янги қоида 180 кундан сўнг кучга киради.

Дмитрий Медведев имзолаган қарорда айтилишига кўра, "Интернет", ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фойдаланувчиларининг шахслари мобил радиостанция абонент номери ҳақидаги маълумотга асосан аниқланади.

Ушбу чоралар “фуқаролар учун хавфсиз бўлган коммуникация муҳит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган қарор матнида.

Аввалроқ Россия Вазирлар Маҳкамаси томонидан мессенжерлар яратувчилари ҳар бир абонентнинг шахсини  мобил алоқа оператори орқали аниқлашлари кераклиги ҳақида қоидалар ишлаб чиқараётганини хабар берган эдик.