Ташқи ишлар вазирлиги Малайзияга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

07.11.2018 | Ўзбекистон | 3152

Ташқи ишлар вазирлиги Малайзия ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқароларини Малайзия миграция қонунчилиги билан таништириб, тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма берди. 

Малайзия миграция талабларига биноан, ушбу мамлакатга ташриф буюраётган хорижий фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:

- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган фуқаролик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

- Малайзия ҳудудида бўлишлари учун етарли моддий маблағга эга эканликларини исботлашлари;

-қайтиш ёки учинчи давлатга бориш чиптаси.