Монако ҳукумати россиялик миллиардерни ҳибсга олди

07.11.2018 | Жаҳон | 2719

Россиялик миллиардер ва “Монако” футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев Монако талабига кўра ҳибсга олинди, деб хабар қилди Le Monde нашри.

Монако прокуратураси Риболовлевни коррупцияда, “таъсирни сотиш” каби жиноятларда гумон қилинмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйида тинтув ўтказилган.

Нашр маълумотларига кўра, бизнесмен Чемпионлар лигасининг “Монако” ва “Брюгге” ўйини олдидан ҳибсга олинган.  

2011 йил сентябрда Дмитрий Риболовлев  Bank of Cyprus йирик акция эгаси бўлди.

Бизнесмен Forbes нашрига кўра, россиялик миллиардерлар рўйхатида 18-ўринни эгалламоқда. Унинг бойлиги 6,8 млрд долларга баҳоланади.