Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

07.11.2018 | Иқтисод | 2705

Ориф Бўтаев Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги Президент фармони 6 ноябрь куни имзоланган, дея хабар беради «Turon 24».

Ориф Бўтаев бунгача Марказий банкнинг Кредит ахборотларининг давлат реестрини юритиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

У Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтган  Шерзод Хаджизадаевнинг ўрнини эгаллади.