Samsung буклама дисплейли смартфонини намойиш этди

08.11.2018 | Технологиялар | 2612

Ишлаб чиқарувчилар конференциясида Samsung илк бор узоқ кутилган эгилувчан смартфонини намойиш этди. У Infinity Flex Display технологияси асосида ишлайди ва кўринишидан планшетни эслатади. Лекин уни ўртасидан буклаш мумкин. Қурилма янаги йилдан чиқарила бошлайди.

Қурилманинг 2 та дисплейи бор: асосийси — 7,3-дюймли, иккинчиси эса гажет телефон кўринишига келганда маълумотларни кўриш учун ишлайди.

Пикселлар зичлиги стандарт: 420 ppi. Тахланганида 840×1960, очилганда 1536×2152 ўлчамли. Томонларининг ўлчамлар — 21:9 ва 4,2:3.

Samsung тахланувчан смартфонларини яқин ойлар ичида оммавий тарзда ишлаб чиқаришни айтмоқда. 
Ушбу компаниядан ташқари бундай телефонларни Huawei. Lenovo ва Xiaomi ҳам ишлаб чиқариши ҳақида тахминлар бор. LG эса газетага ўхшаб ўраш имкони бўлган OLED-дисплей ва телевизорлар ишлаб чиқаришни усти иш бормоқда.