Тарбия

Болага нима ёқмайди?

Америкалик машҳур Сирс педиатрининг таъкидлашича, болага нисбатан баъзи ҳаракатлар намоён қилинмаса, тарбия анча осонлашар экан. Бу ҳаракатлар қуйидагилардан иборат:

1. Бола билан унинг кўзларига қарамай гаплашиш;

2. Болага хўмрайиб қараш; 3. Бола билан гаплашаётганда ҳаёлингиз бошқа жойда бўлиши; 4. Болани узоқ вақт ёлғиз қолдириш; 5. Эмизиш даврида боланинг хоҳиши бўйича эмас, балки соатга қараб эмизиш; 6. Боғча ёшигача бўлган болани ухлаш вақти келганда ёлғиз ўзини хонасига киритиб юбориш; 7. Болага уйни ўйинчоқлари билан тўзитишга асло рухсат бермаслик; 8. Болани эркаламаслик; 9. Бола билан жисмоний контактда бўлмаслик (қучоқлаш, ўпиш, эркалаш); 10. Боланинг кўзига қарашни ёқтирмаслик.