Биласизми?

Болалар, ҳомиладор аёллар ва яна 6 тоифадаги кишилар ҳам имтиёзли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлдилар

Давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам оладиган фуқаролар рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 30 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармонида айтилган, деб ёзади Kun.uz.

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказлари (РИИАТМ) рўйхатда тилга олинган барча фуқароларга  тиббий ёрдам кўрсатадилар.

Рўйхатга ушбу тоифадагаи одамлар киритилган:

- 18 ёшгача болалар; - ҳомиладор аёллар (уларга акушер ва гинекология РИИАТМда хизмат кўрсатилади); – эндокрин касалликларидан азият чекувчлар (эндокринология  РИИАТМ); - онкологик касалликларга чалинганлар (онкология ва тиббий радиология РИИАТМ); - силга чалинганлар (фтизиатрия ва пульмонология РИИАТМ); - жинсий йўл билан юқувчи касалликлардан жабр кўрганлар (дерматовенерология ва косметология РИИАТМ).

Бу тоифага кирувчи барча фуқаролар давлат ҳисобидан тиббий ёрдам оладилар.

Рўйхатга шунингдек ҳарбий чақириқ комиссияларининг йўлланмасини олган ҳарбий хизматга чақириқ ёшидагилар ҳам киритилган.

Шунингдек, фуқаролалар ўзини-ўзи бошқариш идораларида моддий ёрдам олувчи ва кам таъминланган оилалар аъзолари сифатида ҳисобда турувчиларга ҳам бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.

Бунгача ушбу рўйхатга болалигидан ногирон бўлганлар, она-онасидан айрилган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ёши бўйича ишламайдиган пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш вақтида меҳнат фронти иштирокчилари, Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда иштирок этган ногиронлар, байналмилал ҳарбийлар кирган.