Кутубхона

Болалар ошхонаси учун ажойиб ғоя

Ширин қизалоқлар ҳамма жойда онасининг ҳаракатларини такрорлашга интилади ва унга ўхшашни истайди. Буни оналар жуда яхши билади. Шунинг учун ҳар бир қизча қўғирчоқлари учун ширин тортлар ва пишириқлар тайёрлаб бериш мумкин бўлган кичкина ошхонаси бўлишини орзу қилади. Болалар дўконларида албатта уларнинг исталган дидга мос келувчи турли хилини учратишингиз мумкин. Бироқ одатда улар анчагина қиммат туради.

Шунинг учун биз сизга анча арзон болалар ошхонасини таклиф қиламиз. Уни ўзингиз, ғамхўр она қўллари билан яратишингиз мумкин. Бундай мини-ошхона учун бор-йўғи бир нечта эски қути ва баъзи майда-чуйда қисмлар керак бўлади.

Айтганча, бундай ошхона ғояси филиппинлик ёш оналардан бири — Родесса Вилануэва-Рейесга тегишлидир.

  1. Дастлаб, барча қутиларни бўлажак ошхона қандай кўринишда бўлишини истасангиз шунга мос ҳолда жойлаштириб чиқиш керак бўлади.qutilar
  2. Кейин эшикчалар ва бошқа қисмларни кесиб чиқишимиз зарур бўлган чизиқларни чизиб оламиз.joylasht
  3. Кейин уларни бўяб ҳамда ёпишқоқ винил лентадан ёпиштириб чиқамиз.bo‘yash
  4. Ана энди ошхоначани бошқа жиҳозлар билан жиҳозлаймиз.jihozlar
  5. Масалан, бу ошхонада қизалоқнинг исми ёзилган кафе тахтачаси, менью, ноутбук, телефон ва бошқалар бор.noutbuk
  6. Ошхона раковинаси учун кастрюлькадан, жўмрак учун эса совун дозаторидан фойдаланилган.rakovina

Бундай ошхона ҳар қандай сотиб олинган ошхонадан яхшироқ! Уни қизалоғингиз учун ясаб беришга уриниб кўринг!tayyor

Мақолани тайёрлашда "Я Happy мама" сайти маълумотларидан фойдаланилди.