Испаниялик педиатр Карлос Гонсалеснинг «Менинг фарзандим ейишни хоҳламайди» номли китоби аллақачон бестселлерлар рўйхатидан жой олган. Биз сиз учун китобдаги болалар ва овқатлар ҳақидаги қизиқарли парчаларни тўпладик.
Болани доим тарозида тортиш
«Агар бола тўймаётган ёки семириш касалига йўлиққан бўлса, сиз шундай ҳам буни кўра оласиз», — дейди Гонсалес. Вазн тўплаш ўртача кўрсаткичлардан фарқ қилиши мумкин: баъзи болаларда ўсиш ўзига хос кечади. Агар таҳлиллар меъёрида бўлса, хавотирланиш учун сабаб йўқ!
Ширинликлар бериш
Ширин ва тузли таъм мияни алдаш ва организмга керак бўлмаса ҳам кўпроқ ейишга мажбур қилиш хоссасига эга.
Ейилганларни ҳисоблашда она сутини ёки сунъий овқатни қўшмаслик
Агар бола сутни бутилка ёрдамида кўп ичаётган бўлса ва қуюқ овқат учун деярли жой қолмаётган бўлса, яхшиси гўдакни пиёлага ўргатиш керак.
Овқатланаётганда машғул қилиш
Гонсалес овқатланиш вақтидаги мультиклар, қўшиқ-рақслар каби кўнгил очар ўйинларни қўпол педагогик хато деб атайди. Бунинг устига овқатларни «автоматик» равишда ейиш катта бўлганда стресслар ва семириб кетишнинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
Овқат билан рағбатлантириш ва жазолаш
Биринчидан, бу билан сиз болани «тилёғламалик ва мувофиқлашиш»га ўргатасиз: ўзини тўғри тутиш ота-онанинг мақтовидан ташқари ҳеч қандай рағбатлантилмаслиги керак. Иккинчидан, исмалоқдан жирканиш ва шоколадни кўрганда қувонишнинг шаклланиши сизга фақат муаммо қўшади.
Болани ейишга мажбур қилиш
Бугун қанча творог ёки сабзи бўтқаси ейиш кераклигини боланинг ўзи билади. Агар идишда яна икки қошиқ қолган бўлса, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Ва ҳатто агар бола маълум бир маҳсулотни умуман рад қилаётган бўлса ҳам!
Манба: Daryo.uz