Шифокор келгунча боланинг бурнидаги предметни оддий ва хавфсиз усул ёрдамида олиб ташлашга ҳаракат қилиш керак.
Кичкина болалар ҳар доим бурнига бирор нарсани солишни кўзлаб туришади. Агар сизнинг эркатойингизда ҳам шундай ёқимсиз ҳолат юз бериб қолса, шифокорга югуришдан олдин кичкинтойга мустақил равишда ёрдам беришга ҳаракат қилиб кўринг.
Кўп ҳолатларда муаммони саноқли сонияларда бартараф қилишга имкон берувчи мутлақо хавфсиз усуллар бор.
«Она ўпичи»
Бу усулнинг мазмуни шундаки, сиз боланинг бурнига пуфлашингизга тўғри келади. Бу қуйидагича амалга оширилади.
1-қадам. Бўш бурун тешигини бармоғингиз билан маҳкам қисинг.
2-қадам. Чуқур нафас олинг ва лабларингизни сунъий нафас олдиришдаги каби боланинг оғзига қўйинг.
3-қадам. Боланинг оғзи ичига куч билан нафас чиқаринг.
Охирги қадамни яхшиси икки босқичда бажарганингиз маъқул. Бошида боланинг оғзига ҳавонинг бироз қаршилигини сезмагунча эҳтиётлик билан пуфланг. Бу бола ўпкаларига ҳаво ўтмаслиги учун халқумини беихтиёр ёпганини билдиради. Шундан кейин боланинг оғзига кескин ва кучли нафас чиқаринг. Сиз нафас орқали чиқарган ҳаво буруннинг очиқ тешигидан тиқилиб қолган нарсани итариб чиқаради.
Агар биринчи марта чиқара олмасангиз, яна ҳаракат қилиб кўринг. Статистикага қараганда, бу усул 60% ҳолларда ёрдам берган.
Ҳатто сиз бундай йўл билан тиқилиб қолган нарсани чиқара олмасангиз ҳам барибир энг асосийси, сиз уни бурун тешиги томон яқинроқ итарган бўласиз ва шифокорга уни чиқариш осонроқ бўлади.
Манба: Daryo.uz