Тарбия

Боланинг онгини оширишнинг 5 та энг оддий усули

Яхши китоблар, онгни оширувчи қимматбаҳо ўйинчоқлар сотиб олиш, болани оммабоп машғулотларга олиб бориш — ҳақиқатан ҳам буларнинг ҳаммаси керакми?

Тарбиялашнинг молиявий харажатларни талаб қилмайдиган универсал усуллари ҳам бор.

Ривожлантирувчи муҳит

Бу ерда гап фантазияни, тасаввур қилишни ривожлантирадиган нарсалар ҳақида бораяпти. Ёрма ва тарелкалар, қоғоз, қаламлар, қум, сув – атрофда нима билан ўйнаш, тажриба ўтказиш мумкин бўлса, уларнинг ҳаммаси бўлгани маъқул. Асосий қоида – хавфсизлик, тартибга келтириш масаласини эса ўйинлардан кейин бемалол ҳал қилса бўлади.

Тактил алоқа

Қўлга кўпроқ олинадиган, кўп қучоқлаб ўпиладиган гўдаклар тезроқ ўсади ва ҳатто ўзини яхшироқ ҳис қилади. Лекин каттароқ болаларга ҳам тактил алоқа жуда зарур. Қаршингизда беш ёшли болами ёки қирқинчи размер оёқ кийими киядиган ўсмир бўладими, бу муҳим эмас – фарзандингизни қучоқлашни, ухлашдан олдин ўпишни ва бошини силашни унутманг. Буларнинг ҳаммаси ҳимояланганлик ва ота-она муҳаббатини ҳис қилишга ёрдам беради.

Мақтов

Ота-оналарнинг фикри – бу боланинг ташқи дунёдан оладиган биринчи реакция ҳисобланади. У кейинчалик айнан шундан келиб чиққан ҳолда ўзига ва ўз қобилиятларига баҳо беради. Лекин мақтовнинг тўғри бўлиши жуда муҳим. Демак – фақат ҳақиқий фазилатларни ёки ютуқларни баҳолаш керак.

Оқилона танқид

Бундай танқиднинг вазифаси – айнан нимани ва қандай тузатиш мумкинлигини кўрсатиш. Танқиднинг энг муваффақиятсиз кўриниши – кескин ва ранжитадиган, шунингдек бошқа болалар билан таққослаш ҳисобланади.

Қабул қилиш

Бу жуда муҳим пайт. Болаларга муҳаббат ҳаммасидан ҳам улар бунга лойиқ бўлмаган пайтларда жуда зарур бўлади. Бола қандай хатога йўл қўймасин, унга сиз ёнида эканлигингизни намойиш қилинг. Қилмишларини айблаш билан уни ўзингиздан итарманг. Шунда, фарзандингиз ўз муаммолари билан танишларига эмас, балки сизнинг олдингизга келадиган бўлади.

Манба: Daryo.uz