Агар фарзандингиз кўп суюқлик ичса, хавотирланишга шошилманг. Эҳтимол кун давомидаги фаол ҳаракатчанлигидан ёки ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, организми кўпроқ суюқлик талаб қилаётгандир. Суюқликни турли мева шарбатлари, қатиқ, сут каби маҳсулотлар билан алмаштириб бериш мумкин. Агар кечга бориб, болангиз ланж, ҳолсиз бўлиб қолса, тез-тез ҳожатга олиб боришингизни сўраса, суюқлик беришни камайтирганингиз маъқул. Болага ичимлик бераётиб, унинг егулик билан бирга бўлишига диққат қилинг. Чунки баъзи болалар суюқлик таъмини билиб қолиб, овқатланишни исташмайди. Ортиқча суюқлик таъсирида эса ошқозонда оғирлик пайдо бўлиб, керакли озуқа билан таъминланмайди. Бу эса ўз-ўзидан ҳолсизлик ва боланинг инжиқланишига олиб келиши мумкин.
Манба: Darakchi.uz