Саломатлик

Фарзандингиз кўзини асранг!

1.    Бола ўйнаётган ҳона доимо ёруғ бўлсин. Агар бола кеч тушганда бошқотирмалар ечса, расмлар томоша қилса, албатта, стол устига тунги ёритгичларни ёқиб қўйинг. Лампочкадан таралаётган нур тўғридан -тўғри бола кўзига тушмасин.

2.    Ёдда тутинг: комьпютер ва телевизор бола кўзи учун жиддий ҳавф туғдиради. 4-5 ёшли болалар телевизор қаршисида бир кунда 20 дақиқа ўтириб мультфильм кўрсалар кифоя.

3.    Болани ўқитишга ўргатаётганда, китобни бурнининг тагида ушламасликка аҳамият беринг. Китоб ва кўз орасидаги оптимал масофа 30 сантиметр.

4.    Балки норасмий шароитда, гиламчага ёки диван устида чўзилиб, ҳарфларни эслаб қолиш ва улардан бўғинлар тузиш осонроқдир, аммо кўзлар бундай шароитда жуда толиқади, кўз тўқималари заифалашиб, ғилайлик пайдо бўлиши мумкин.

5.    Болангиз билан кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг, ҳаракатга туширувчи ўйинлар ўйнанг. Бу нафақат боланинг умумий ривожланишига, балки кўзларига ҳам фойдали.

Манба: Darakchi.uz