Happy Summer - болалар ёзги оромгоҳи фарзандингизга нафақат мароқли дам олиш, балки ёзги таътилдан унумли фойдаланиб, инглиз тилини ўрганиш имкониятини ҳам беради.
Оромгоҳ фарзандингизнинг соғлиғига ҳам ижобий таъсир қилади, чунки у ерда болалар олти маҳал сифатли овқат билан таъминланиб, оромгоҳ спорт инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эга. Шунингдек, болалар психологи ва тажрибали навбатчи шифокорнинг доимий назорати остида бўлади.
Мазкур оромгоҳ ҳудуди тўлиқ ўраб олинган ва кечаю кундуз тажрибали қўриқчилар томонидан қўриқланади. Ундаги тарбиячилар техник хавфсизлик ва гигиеник талабларга жавоб бериш бўйича махсус тайёргарликдан ўтади.
Оромгоҳдаги дам олиш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- инглиз тилидан билим даражасини ошириш учун кунига 2 соатлик академик машғулотлар. Барча машғулотлар тажрибали ўқитувчилар томонидан олиб борилади;
-Кун давомида ўқитувчиларнинг бевосита қўллаб-қувватлаши, шунингдек, интерактив таълим бериш элементлари: драма, ривожлантирувчи ўйинлар, викториналар, қўшиқлар ва ҳоказо;
- Кўнгилочар дастур: театр саҳна кўринишлари, мусобақалар, дискотека, 3D кинематограф, ҳар кунги оммавий тадбирлар ва бошқалар;
- Ҳаёт йўлида кўп нарсага эришган ҳамда ўз тажрибаси ва муваффақияти сирлари билан бўлишишга тайёр бўлган машҳур инсонлар, театр, кино, шоу-бизнес, спорт усталарининг чиқишлари;
- Спорт дастури: футбол, валейбол, баскетбол, стол тенниси, спорт эстафеталари, сузиш ва бошқа спорт турлари билан махсус жиҳозланган ҳудудларда шуғулланиш;
- Олти маҳаллик таомнома бола организмининг ўсиши учун ёрдам берувчи турли-туман таомларни ўз ичига олади;
- 1 500 000 сўмлик тиббий суғурта;
- Юқори малакага эга қўриқлов ва тиббий ходимлар.
Оромгоҳда 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар дам олиши мумкин.
Happy Summer оромгоҳида фарзандингиз қуйидаги мавсумларда дам олиши мумкин:
4-мавсум 2016-йилнинг 7-июлидан 18-июлига қадар, йўлланма нархи 1 320 000 сўм;
5-мавсум 19-июлдан 30-июлга қадар, йўлланма нархи 1 320 000 сўм;
6-мавсум 31-июлдан 11-августга қадар, йўлланма нархи 1 320 000 сўм;
7-мавсум 12-августдан 23-августга қадар, йўлланма нархи 990 000 сўм.
Happy Summer оромгоҳи Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган бўлиб, дам олиш маскани ҳақидаги қўшимча маълумотларни “Otpusk.uz” сайтидан олишингиз мумкин.