Тарбия

Нeга болаликдаги таълим энг муҳими ҳисобланади?

Ҳозирги кунда кўпчилик ривожланган мамлакатлар кичик ёшдаги болаларни ривожлантириш ва ўқитиш жуда муҳим эканлигини тан олдилар ва бунга кўплаб молиявий маблағларини жалб қилмоқдалар. Аслида бола кичик ёшда қанча кўп билим ўзлаштирса, келажакда у ҳар томонлама ривожланиши шунчалик осон бўлар экан.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Ҳечманнинг таъкидлашича, таълимга инвестиция қилишда болаликдаги давр энг муҳими ҳисобланар экан.

tumblr_o3slzuFhNI1ua1m9mo1_1280

Охирги тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан болалик даврида инсоннинг мияси кескин ривожланар экан.

Шунинг учун ота-оналар боланинг ривожланиши учун айнан унинг ёшлигидан шароит яратиб беришлари лозим. Болага атроф-муҳитни қизиқарли қилиб беришлари керак. Чизиш, ўқиш, ясаш, ўйнаш, қуриш, ёзиш ва бошқа бола учун мўлжалланган фаолиятларнинг барчаси бола учун қизиқарли бўлиши ота-онага боғлиқ. Бола кичиклигидан қанчалик қизиқувчан бўлса, саволлари қанчалик кўп бўлса, шунчалик осон ривожланиб ўсади.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz