Биласизми?

Ўқув йили бошидаги қийинчиликларини қандай енгиш мумкин?

Кимга қийинроқ бўлиши номаълум — мактаб ўқувчиларигами ёки уларнинг ота-оналаригами. Лекин ота-оналарда сентябрь ойини ҳамма ойлар учун ёқимлироқ қилиш имкониятлари кўпроқ.

1.Тинчланинг, ҳаммаси жойида

7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг мактабга боришлари — нормал ҳолат. Шунинг учун ўқув йилини ва унинг бошланишини қўрқинчли ҳолатга айлантирманг.

Мактабда болаларга ўқув йили бошлангани, энди улар ўқишлари, ҳаракат қилишлари ва мислсиз натижаларга эришишлари кераклиги ҳақида камида йигирма марта такрор-такрор айтилади. Шунинг учун бу насиҳатларни ҳеч бўлмаса уйда такрорламанг.

Мактаб — бу унчалик қўрқинчли эмас.

2.Эрталабки пайтларни яхши ўтказинг

Бу жуда қийин. Чунки эрта туришга одатланмаган болаларни биринчи пайтлар эрталаб турғизиш анча машаққатли иш.

Бу мураккаб ишлар бутун кун давомида кайфиятингизни бузмаслиги учун, эрталаб яхши кайфият билан мазали нонушта тайёрланг, будилникнинг ўрнига севимли мусиқа садоси остида фарзандларингизни уйғотинг.

3. Дам олинг

Ўқишдан ва ишдан кейин, кундалик ишларни бажаришдан олдин албатта дам олиш — ажойиб одат. Яхшиси, партада қимирламасдан ўтказилган бир неча соатнинг бадалига болангиз билан биргаликда сайр қилинг.

4. Янги ўқитувчиларнинг исмини сўранг

Яхшиси синф раҳбарига мурожаат қилинг. Болага қандай янги фанлар ўтилишини ва қайси ўқитувчилар билан ишлашга тўғри келишини билиб олинг. Синф раҳбарининг телефон рақамини олинг.

5. Ишда муҳим лойиҳаларни олманг

Ўқув йилининг бошида фарзандингиз касал бўлиб қолиши мумкин. Чунки болаларнинг бир-бирига бирон-бир вирус юқтириш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунинг учун, вақтинча ишларингиз камроқ бўлса сиз учун яхшироқ бўлади.

6. Ўзингиз мактабга қандай борганингизни эсланг

Боланинг мактаб шароитига яхшироқ ўрганиб кетишига ёрдам бериш учун ўзингиз мактабга қандай борганингизни эсланг.

Лекин сизнинг фарзандингизда ҳаммаси бошқачароқ бўлиши ҳам мумкинлигини ҳисобга олинг.

7. Янги вазифалар берманг

Ҳамма секция ва тўгаракларга қатнашиши шарт эмас. Бусиз ҳам сентябрнинг бошида таассуротлар етиб ортади.

Манба: Daryo.uz