Биласизми?

Ўз ишларингиз билан шуғулланиш учун болани нима билан банд қилиш мумкин?

Таниш вазият: она дам олишни (бироз ишлашни, қаҳва ичишни) жуда хоҳлайди, лекин бола унга ёпишиб олади ва бирга ўйнашни талаб қилади. Биз болани катталар иштирокисиз машғул қиладиган бир нечта усулларни тўпладик.

  1. Дуккакли донларни ажратиш

Майда нарсаларни ажратиб олиш жуда фойдали, қизиқарли ва мароқли. Бошида машғулотни бола бу майда ва силлиқ донларни татиб кўрмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун бир-икки марта у билан бирга бажариб кўринг.

  1. Қисқа аудиоэртаклар тинглаш

Бу усул эшитишни биладиган ва яхши кўрадиган болаларга мос келади. Агар сизда эртакнинг рангдор расмли китобчаси ва аудио-треки бўлса янада яхшироқ бўлар эди. Бу машғулот сизга ўз ишларингиз билан 20 дақиқагача шуғулланиш имконини беради.

  1. Хамир билан ўйнаш

Хамир ҳақиқий ёки тузли бўлиши мумкин. Асосийси, бу хамир столга ёки полга текис қилиб ёйилишига тайёр бўлинг.

  1. Ошхонадаги идиш-товоқлар билан ўйнаш

Болалар буни жуда яхши кўради – лекин сизнинг асабларингиз учун осон бўлмайди. Вариант сифатида, ҳар хил катталикдаги бир нечта пластик идишлар ва ёғоч куракчалар сотиб олсангиз ҳам бўлади.

  1. Чизиш

Бу ерда баъзи тайёргарликлар талаб қилинади. Поли осон ювиладиган, деворларига эса етиш қийинроқ бўлган хонани танлаш лозим бўлади. Полга клеёнка тўшалади, унинг устига бир-икки варақ ватман қоғози қўйилади (улар скотч ёрдамида полга ёпиштирилади). Бўёқларни ва болани қўйиб, ўзингиз бемалол ишларингиз билан шуғуллансангиз бўлади.

  1. Қоғоз ёки фольгани йиртиш

Бунда сиз, кейин бироз вақтингизни йиғиштиришга сарфлашга тайёр бўлишингиз лозим. Вариантлар жуда кўп: болани эҳтиётлик билан ҳожатхона қоғозига ўраб қўйиш, кимнидир ўраш учун унга ҳожатхона қоғози ўрамини бериб қўйиш.

Манба: Daryo.uz