Биласизми?

Ўзбекистонда болаларга президент совғалари етказилди

29-30 декабрь кунлари Ўзбекистон Президентининг 11 минг дона янги йил совғалари етим болаларга, имконияти чекланган шахсларга, кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларига топширилади.

Совғалар 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат. Улар “Президент арчаси” тадбирларида Меҳрибонлик уйлари, “SOS – болалар маҳаллалари” ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига топширилади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига жами 3734 дона Президент совғалари автотранспортларда, 6265 дона Президент совғалари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-27 декабрь кунлари жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилди.

Эслатиб ўтамиз, 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ташкил этилади.