Зарур масаллиқлар: 250 гр. олча мураббоси, 150 гр. ун, 2 ош қошиқдан какоа кукуни ва шакар, 2 чой қошиқ юмшатгич, 1 дона тухум, 150 мл. қуйилтирилган сут (сгущёнка), 50 гр. сариёғ.
Глазурь учун: 150 гр. шоколад, 150 мл. қаймоқ.
Тайёрланиши: 1. Тухум оқни кўпиртириб, юмшатилган сариёғ, сут қўшинг. Ун, какоа кукуни, юмшатгич ва шакарни аралаштириб, уни ҳам қўшинг.
2. Мураббодаги олчани данагидан ажратиб, хамирга қўшинг. Хамирни кичкина силикон қолипчаларга солиб, 200 даражада қиздирилган газ печида ярим соат давомида пиширинг.
3. Шоколадни бўлаклаб, буғда эритинг. Қаймоқни қўпиртириб, эритилган шоколадга қўшинг.
4. Пишган кескларни расмдагидек қоғоз қолипчаларга солиб, устига глазурь суртинг ва концерваланган олча доналари билан безанг.
Силикон қолипдан пишириқни чиқариб олиш учун қолипнинг чеккаларини салгина букиш кифоя, шунда кекснинг ўзи ликопга сакраб чиқади.
Манба: Darakchi.uz