Биласизми?

Рақам: 2018 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда қанча бола туғилди?

Янги йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 1961 нафар бола дунёга келди. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб, Daryo.uz хабар берди.

Маълумот учун, 2016 йилда мамлакатда 726,2 минг бола, 2017 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида эса 523,6 минг бола туғилган.