— АКДС вакцинаси бола бир ёшга тўлгунича уч марта қилинишини биламан. Ўғлимга ушбу вакцинани фақат бир марта қилдирганмиз, қолганига имкон бўлмади. Ҳозир фарзандим икки ёшдан ошди. Энди қолиб кетган вакцинани олсак бўладими ёфойдаси йўқми?
Гулбаҳор, Тошкент шаҳри
Магина АРТИКОВА, олий тоифали шифокор-педиатр:
— АКДС, бу дифтерия, кўк йўтал ва қоқшолга қарши эмлаш ҳисобланади. Эмлашлар миллий тақвимига кўра АКДС вакцинасининг учтаси гўдакнинг бир ёшга тўлгунигача, биттаси ёшидан ошгандан сўнг бажарилади. Агар фарзандингиз ушбу вакцинанинг фақат биттасини қабул қилган бўлса, эмлаш тартибини қайтадан бошлаш мумкин. Бунинг учун аввал педиатр ва неврапатолог кўрикларидан ўтиш лозим. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, АКДС вакцинасининг учтаси кетма-кет уч ой мобайнида олинади. Бир йилдан сўнг тўртинчиси қилинади.
Манба: Darakchi.uz