— Олти ёшли ўғлимнинг бурни тез-тез қонаб туради. Бу қон суюлиши билан боғлиқми?
Н.Раҳмонова, Қуйи Чирчиқ
Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:
— Бурун қонаши ҳар доим ҳам қоннинг суюқлашиб кетиши билан изоҳланмайди. Бурун касалликлари, томирлар мўртлиги ва ушбу соҳадаги турли жароҳатларда ҳам бурун қонаши кузатилади. Шу билан бирга, тумовда қўлланиладиган препаратлар ҳам бурун қонашига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу препаратлар бурун қон томирларининг қуришига олиб келади. Фарзандингиздаги ўзгаришларга тўғри ташхис қўйиш учун қон таҳлили топшириб, қоннинг ивиш ҳолатини текширтиринг. Педиатор ва отоларинголог кўриги ҳам талаб этилади. Бурун қонаганидазинҳор бошни орқага ташлаб бўлмайди. Қон оқишини тўхтатиш учун бурун саҳасига муздек грелка қўйилади.
Манба: Darakchi.uz