Саломатлик

Шифо маслаҳат: “қизалоғимнинг тишлари қорайиб қолди..."

— Бир ёшдан ошган қизалоғимнинг сут тишлари худди кариесдан зарарлангандек қорайиб қолган. Ҳали кичик бўлса, нега бундай бўлади? Сабабини тушунтириб берсангиз? Бирор чора кўриш керакми?

Исроил, Тошкент вилояти

Шерзод ХАННАРОВ , шифокор-стоматолог:

— Гўдаклар сут тишининг қорайиб қолиши асосан она организмининг ҳомиладорлик даври кальцийга эҳтиёж сезганидан келиб чиқади. Эндиги вазиятда қизалоғингизни педиатр кўригидан ўтказиб, зарур бўлса, кальций препаратларини бериш лозим. Шу билан бирга, болалар стоматологига мурожаат этсангиз, тишдаги қорайишни тўхтатиш учун кумуш кукунини суртиш амалга оширилади.

Манба: Darakchi.uz