Саломатлик

Шифо маслаҳат: “қизим бўр еяпти..."

— Сўнгги вақтларда қизим ғалати одат чиқарган. Мактаб доскаси учун ишлатиладиган бўрни ейди. Хавотирланиб қолдим. Бу бирор касаллик белгиси эмасми?

Насиба, Самарқанд ш.

Дилором СУЛЕЙМАНОВА, тиббиёт фанлари доктори:

— Организмдаги темир моддаси тақчиллиги таъм ва ҳид ажратиш қобилиятига таъсир қилади. Бемор ноодатий таъмга эга бўлган нарсалар, масалан, бўр, гилвата, хом хамир, пиширилмаган гуруч, макарон ейиши, чой шамаси, қурилиш бўёқлари, ацетон, моғор ҳидини ёқтириб қолиши мумкин. Соддароқ айтганда, камқонликнинг темир моддаси етишмаслиги кўриниши ушбу ҳолатларга сабаб бўлади.

Эътибор беринг, эҳтимол қизингизнинг тирноқлари мўртлашган, иштаҳаси ўзгариб қолгандир. Бош айланиши, бош оғриқлари, ақлий ва жисмоний фаолликнинг сустлашиши ҳам камқонликка хос белгилардан. Борди-ю ўзгаришлар ортиб бораверса, албатта мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз вақтида муолажа бошланса, нохуш асоратларнинг олдини олиш мумкин.

Манба: Darakchi.uz