Саломатлик

Сут: болаликдан таниш бўлган кальций манбаи нимаси билан хавфли?

Эътибор берган бўлсангиз, ҳозирги пайтларда сутлар деярли бузилмай қолди, вақт ўтиши билан эса таъми аччиқроқ бўла бошлади. Бунинг сабаби – пастеризация қилиш.

Пастеризациялаш сут оқсилларининг тузилишини ўзгартиради, бунинг натижасида организм уларни танимай қолади, иммун тизими эса худди «душманлар»ни қарши олгандек ҳужумга ўтади.

Пастеризациялаш лактозани қонга тез сингиб кетувчи бета-лактозага айлантиради. Шунинг учун бир пиёла сут ичсангиз ҳам тўймайсиз ва яна нимадир егингиз келади.

Пастеризациялаш микроорганизмларни «яхшилар» ва «ёмонлар»га ажратиб ўтирмайди ва ҳаммасини йўқ қилади, у бир вақтнинг ўзида сут таркибидаги тўйимли моддаларни камайтиради. Натижада сут ачимайди, лекин бу у бузилмайди дегани эмас.

Пастеризациялаш C витаминининг бир қисмини йўқотади, бунинг натижасида касаллик қўзғатувчи бактериялар ва ёднинг ўсиши кучаяди, бу эса ич қотишига олиб келиши мумкин. Шунингдек сутга ишлов бериш жараёнида — жуда муҳим ҳисобланадиган B6 ва B12 витаминлари ҳам йўқолади.

Пастеризациялаш табиий кальцийнинг ҳам кўринишини ўзгартириб юборади — у эримайдиган бўлиб қолади. Кальцийнинг етишмаслиги эса тишлар ва суяклардаги муаммоларни, шунингдек айниқса болаларда, асаб бузилишларига олиб келади.

Пастеризациялаш сутни ҳазм қилишга ёрдам берувчи ферментларни бузади. Бунинг натижасида меъда ости безига қўшимча оғирлик тушади.

Бундай сутдаги минераллар сўрилмайди ва остеопорозни келтириб чиқаради; шакар ҳазм бўлмайди ва бу аллергияга сабаб бўлиши мумкин; ёғлар эса токсинларга айланади.

Айнан шунинг учун бугунги кунда жуда кўп одамларда лактозага аллергик реакцияларни кузатиш мумкин.

Кўпчилик сутни болаликдан организм учун кальцийнинг муҳимлигини билганлари учун ичишади. Лекин бу фойдали элементни яшил сабзавотлардан ҳам топиш мумкин: исмалоқ, брокколи, брюссел карами, лавлаги барглари, баргли карам ва бошқалар.

Манба: Daryo.uz