Сиз фарзандингиз билан тухум пўчоғидан бу каби қизиқарли одамчаларни ясашга уриниб кўрганмисиз? Агар ҳали улгурмаган бўлсангиз, албатта буни амалга оширинг. Уларнинг сочларини калталатиш, турли турмаклар қилиш, юз ифодасини эса об-ҳаво ёки ўз кайфиятингизга қараб ўзгартиришингиз мумкин.
Бунинг учун сизга керак бўлади:
- тухум пўчоғи;
- пахта;
- уруғлар (исталган ўт ёки дон уруғи);
- сув;
- тухумлар жойланадиган қути ёки тухум қўйгич.
Тухум пўчоғини пахта билан тўлдиринг, кейин пахталарни сув ёрдамида ҳўл қилиб, уруғларни сепинг. Бу укроп, ловия, ўт, кашнич ёки бошқа уруғлар бўлиши мумкин.
Пахтани сув билан ҳўллаб туришни унутманг, у доим нам ҳолда бўлиши лозим.
Тухум пўчоғи сиртига кўзчалар, бурун, оғиз ёпиштириш ёки чизиш орқали улардан ажойиб одамчалар юзини ҳосил қилиш мумкин.
Бундай машғулот фарзандингизга бир олам қувонч ва завқ бағишлайди!
Мақолани тайёрлашда "Я Happy мама" сайти маълумотларидан фойдаланилди.