Тарбия

Вьетнамлик ота юзлаб гўдакларни абортдан қутқариб қолмоқда

Вьетнамлик Фуок Фук бутун дунёга беғаразлик нима эканлигини кўрсатиб берди, деб ёзади “Picwords.ru”. Барчаси 2001-йилда — унинг рафиқаси ҳомиладор бўлганида бошланди.

Касалхонада йўлагида ўтириб, Тонг ҳомиладор аёллар битта хонага кириб, у ердан кўзларида ёш билан ва боласидан ажралган ҳолда чиқиб кетаётганини сезди.

915e65e2be24b42a52bc51038897f40a

Ҳодисанинг маъносини у дарҳол англамади. Тонг ўз фарзандини қандай қилиб ўлдириш мумкинлигига тушунмасди. Ўлдириш ва ҳатто уни инсонларча дафн қилмаслик.

Вазият Тонгнинг қалбига жуда кучли таъсир қилди. Ўз пулларига у Хон Том тоғи ёнбағридан ер сотиб олиб, ҳаётлари ҳали бошланмасдан туриб узиб олинган болаларни дафн этишга қарор қилди. Касалхонадан рухсат олгач, Тонг илк икки йил ичидаёқ 10 мингдан зиёд гўдакларни дафн қилди.

fe10825754fa22256addc1d67e88f11a

Аммо вьетнамликнинг асл мақсади умуман бошқа эди. Тонг ҳомиладор аёллар қабристонга ташриф буюргач, ўз фарзандларидан халос бўлиш истагидан воз кечишига умид қилди.

Унинг ғояси амалга ошди: бироз вақтдан сўнг моддий қийинчиликлар туфайли ўз фарзандининг келажагини таъминлай олмайдиган аёллар энди Тонгга ёрдам сўраб мурожаат қила бошлади.

0c995f261c5910ae6cb29a375c14640f

Эркакнинг жавоби барчани қалбининг туб-тубигача ҳайратга солди. Тонг барча эҳтиёжманд болаларни ўз оиласи бағрига олишга рози бўлди. Қачонлардир ғам ва қайғу билан тўлган қабристонда эса уй қурилиб, у 100 дан ортиқ болага қадрдон масканга айланди.

Бировларнинг дардига ҳамдард бўлиб, Тонг молиявий ва оилавий қийинчиликлари ортда қолган оналарга фарзандларини қайтариб беришга рози бўлди.

7706bd994fe301ab680bb0948dafb7e9

3bf7abc7e26b65f196762e6236122fc8-800x600

Ўзининг 100 нафар асранди ўғил-қизлари исмларини чалкаштириб юбормаслик учун, Тонг уларга ёқимли тахаллуслар ўйлаб топди. Масалан, “Вин” (“шараф”) ёки “Там” (“қалб”). Болаларнинг барчаси ҳам ўз онасининг ҳам Тонгнинг фамилиясини олган.

“Буни сўнгги нафасимгача давом эттираман, — деди кўп фарзандли ота. — Умид қиламанки, мен бу дунёни тарк этганимда, болаларим ҳам одамларга ёрдам беради”.