Бу даврда бола сутдан ташқари яна бир қатор маҳсулотлардан таътиб кўрган бўлади. Энди аста-секинлик билан унинг меню таркибини кенгайтиришимиз мумкин.
- Ёш қўйнинг гўшти;
- Бузоқ гўшти; - Товуқ гўшти; - Тайёр буғдойли таомлар; - Гуручли котлетлар; - Тухум сариғи; - Пишлоқ; - Ёгурт; - Соя пишлоғи (тофу); - Лапша; - Дуккакли сабзавотлар.
Берилаётган таом 6 ойликникига ўхшаган жуда эзилган (пюре) шаклида бўлиши шарт эмас, балки жуда майда тўғралган бўлса бўлади.
Бу ёшда бола қўлидаги овқатни оғзига келтириб ея олади. Унинг қўлига мос келган ҳолда қайнатилган сабзавотлардан берсангиз, ўзи қўли билан ея олганидан хурсанд бўлади. Шу ёшдан бошлаб болага ўз қўлига чой ичадиган махсус (тўкилмайдиган) кружкани беришингиз мумкин.