Биласизми?

Бола учун сув зарурлигининг 5 та сабаби

Сув ҳар бир одамнинг – катталарнинг ҳам, болаларнинг ҳам ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

Болалар катталардан кўра анча фаолроқ бўлгани учун уларда модда алмашинуви жадалроқ, шунинг учун уларнинг табиий ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи анчагина юқоридир.

Биз сизга болани мунтазам равишда сув ичишга ўргатиш нима учун бунчалик муҳимлиги ҳақида айтиб бермоқчимиз.

  1. Сув – фаоллик манбаи

Болалар катталарга қараганда анча ҳаракатчан бўлиб, жисмоний машқлар пайтида улар кўп суюқлик йўқотади: шунинг учун бола ўз вақтида сув ичишини ва сув балансини тиклашини назорат қилиб туриш лозим.

  1. Сув – диққат-эътиборни тўплаш ва яхши баҳолар гарови

Олимларнинг аниқлашича, агар бола организмида сув етишмаса, унинг ақлий ва жисмоний кўрсаткичлари 20% га тушиб кетар экан.

Биринчидан, миянинг 80% и сувдан ташкил топган бўлиб, сувнинг етишмаслиги унга салбий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, сув шунингдек қон ҳаракатланишига ҳам ёрдам беради, агар қон оқими секинлашса, мияга кислород бормай қўяди.

Шунинг учун боланинг сув балансини сақлаш билан сиз унинг хотирасини ва диққатини яхшилаган бўласиз.

  1. Сув – саломатликнинг асоси

Боланинг қони, мияси, ҳамма аъзолари ва ҳатто суяклари таркибида ҳам сув мавжуд. У ҳамма ҳаётий жараёнларда муҳим вазифани бажаради.

Агар бола организми мунтазам равишда сувсизлик ҳолатида бўлса, бу ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Мунтазам сув ичиб туриш эса боланинг аҳволи яхшиланишига, кучига куч қўшилишига, аллергик реакция ва бошқа хавфларнинг камайишига ёрдам беради.

  1. Сув бола организмининг шаклланишида асосий рол ўйнайди

Сув модда алмашинувини яхшилайди, бола организми шаклланишида ва иммунитетининг мустаҳкамланишида асосий роль ўйнайди: у ҳамма кимёвий реакцияларда қатнашади, боланинг ўсиши учун керак бўладиган витаминлар, макро- ва микроэлементларни етказиб беришда ёрдам беради.

  1. Сув ҳароратни бир хил сақлаш жараёнида қатнашади

Сув ичиш тана ҳароратини мувофиқ ҳолда сақлаб туришга ёрдам беради. Шунинг учун мунтазам равишда сув ичиш нафақат ёз фаслида, балки ҳатто йилнинг энг совуқ пайтларида ҳам жуда муҳимдир.

Манба: Daryo.uz