Болаларда гижжалар пайдо бўлиши энг катта хавф-хатарлардан биридир. Организмда бундай паразитларнинг пайдо бўлиши боланинг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатишидан ташқари, овқат ҳазм қилиш тизимида ҳам намоён бўлади.
Шифокорларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар 10 боланинг 8 нафарида паразитлар аниқланади. Лекин гижжаларнинг аломатлари ҳаммада ҳам намоён бўлавермайди. Кўпчилик болаларда гижжалар яширин шаклда пайдо бўлади.
Гижжалар бола организмига қандай тушади?
Болаларда меъда-ичак йўллари мутлақо ҳимоясиз бўлгани учун, унинг бу соҳадаги таъсирларга дучор бўлиш ва юқтириш имконияти каттароқ бўлади.
Бактерияларнинг бола организмига тушиши асосий вариантлари: уй ҳайвонлари, сифатсиз озиқ-овқатлар (гўшт, балиқ, сут, сабзавотлар ва бошқалар) орқали. Шунингдек, асосий сабаб – боланинг шахсий гигиенаси бузилиши.
Болаларда гижжалар пайдо бўлгани аломатлари
- кўнгил айниши
- сўлак ажралиши
- киндик атрофидаги оғриқлар
- ич келишининг издан чиқиши
- тез чарчаб қолиш
- тез-тез бош оғриши
- уйқусида тишини ғижирлатиши
- безовта уйқу
- дерматит кўринишидаги тери реакциялари
Бу масалада боланинг ва унинг оиласидаги бошқа аъзоларнинг шахсий гигиенага риоя қилиши жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун бу сизнинг кун тартибингиздаги энг муҳим ишлардан бири бўлиши лозим.
Шунингдек боланинг уй ҳайвонлари билан бўлган алоқасини чеклаш ҳам жуда муҳим ҳисобланади ва агар бунга йўл қўйилса, унда бунга ўхшаш алоқалардан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим.
Манба: Daryo.uz