Биласизми?

Болага кўпайтириш жадвалини бир умр ёдда сақлаб қоладиган қилиб ўргатиш йўли

Кўпайтириш жадвали — математиканинг асосий тушунчаси билан бошланғич синфларда ўрганиб, умримиз давомида ундан фойдаланиб келамиз. Лекин фарзандларимиз ёдлашга унчалик иштиёқманд бўлишавермайди. Шунинг учун кўпайтириш жадвалини болалар билан биргаликда қизиқарли тарзда ўрганишни осон йўллари билан таништирамиз.

Пифагор жадвали

Жадвални ёдлаб олишдан аввал унинг моҳиятини тушуниш керак. Бунинг учун кўпайтириш амалини қўшиш амалига алмаштириш лозим: бир хил сонлар нечига кўпайтирилаётган бўлса, шунча марта қўшиб чиқилади. Масалан, 6*8 — 8 ни 6 маротаба қўшиш дегани.

Бир хил натижаларни белгилаб чиқамиз

Пифагор жадвали кўпайтириш амалларини бажаришда энг қулай восита ҳисобланади. Бундан ташқари айрим қонунийликни ҳам намойиш этади. Масалан, кўпайтирувчиларнинг ўрни алмашганлиги билан натижа бир хил қолаверади: 4*6 = 6*4. Бундай ўхшаш жавобларни маълум бир ранглар билан белгилаб чиқинг, белгилаш ёдда сақлаб қолишга ва адашиб кетмасликка ёрдам беради.

Пифагор жадвалини аввал осон ва тушунарли қисмларини ўрганиб чиқишдан бошлаш керак: 1,2,5 ва 10 га кўпайтириш. Сон 1га кўпайтирилса, сон ўзгаришсиз қолади, агар 2га кўпайтирилса, сон 2 баравар натижа беради. 5га кўпайтирилганда кўпайтманинг охири 0 ёки 5 билан тугайди. 10га кўпайтирилганда эса жавобида кўпайтирилган соннинг ёнида 0 билан икки хонали кўринишидаги сон ҳосил бўлади.

Ўрганилганларни мустаҳкамлаш учун жадвал учун фарзандингизга бўш Пифагор жадвалини чизиб, уни тўлдиришни таклиф қилинг.

Кўпайтириш жадвални ўрганиш жараёнида ҳар бир бола ўрганиши учун алоҳида ёндашув керак, барча учун бир хил ўрганадиган йўли йўқ. Асосийси, фарзандингизга жадвални ўрганишни осон ва қулай йўлини топиб қўллаб туринг.