Миянинг қисқа вақтга фаоллигини ошириш учун болалар имтиҳон олдидан черника ейишлари керак экан. Бундай фикрга Британиянинг Рединг университети олимлари келишди. Улар ўтказган тадқиқот натижалари ҳақида Kun.uz нашри ёзмоқда.
Олимлар кичик ёшдаги болалар гуруҳига топшириқ беришди: болалар компьютер эрканидаги стрелкаларни кузатиб, уларнинг йўналишига (чап, ўнг, юқори, паст) мос тугмани босишлари керак бўлган.
Топшириқ олдидан черника шарбатли ичимлик ичган болалар топшириқни бошқа болаларга нисбатан 10 фоизга аниқроқ ва тезроқ бажаришган.
Черниканинг фойдали томонлари, мисол учун, яллиғланишга қарши самараси ҳақида аввал ҳам маълум бўлган, бироқ янги тадқиқот бу резавор ўсимлик ақлий малакаларга ҳам ижобий таъсир қилишини исботлади.