Болалар учун ортопедик пойабзаллар борлигини ҳаммамиз биламиз. Кўпчилик ота-оналар уни ҳатто шифокорнинг тавсиясисиз ҳам сотиб олади.
Аслида ортопедик пойабзални қандай болалар кийишлари керак ва уни тўғри келган жойлардан сотиб олиш мумкинми?
Асосий уйдирмаларни фош қиламиз.
1-уйдирма: Агар боланинг оёғида ҳеч қандай муаммоси йўқ бўлса, унда нима учун ортопедик пойабзал кийиш керак?
Шифокорлар деярли ҳамма болаларга ортопедик ёки профилактик пойабзал керак деб ҳисоблайдилар. Статистикага кўра, 70 фоизга яқин болаларда оёқ кафтларининг ўсишида муаммолар мавжуд. Кўпчилик касалликларни, шу жумладан қоматнинг бузилиши ва оёқдаги нуқсонларни жуда ёшлигидан махсус пойабзаллар кийдириш ёрдамида бартараф қилиш мумкин.
2-уйдирма: Агар деярли янгидек бўлса, болага нима учун бошқа боланинг ортопедик пойабзалини кийдириш мумкин эмас?
Ҳеч қачон бундай қилманг! Пойабзал ҳар доим уни кийган бола оёғининг шаклини қабул қилади. Ҳар бир боланинг оёқ кафтлари эса ўзига хос. Бегона оёқлар кийган ортопедик пойабзал нафақат фарзандингизнинг оёқларини тўғри шакллантира олмайди, балки ҳатто унга зарар етказиши ҳам мумкин.
3-уйдирма: Болалар ортопедик пойабзалларининг кўриниши жуда хунук ва оғир.
Бу эса нотўғри! Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар жуда чиройли ва қулай ортопедик пойабзаллар яратишга ҳаракат қилишмоқда. Дидингизга ва ҳамёнингизга яраша. Ортопедик пойабзални кийиш қийноққа айланган даврлар аллақачон ўтиб кетди.
4-уйдирма: Ортопедик пойабзалнинг ўрнига фақат ортопедик патакни сотиб олиш билан чекланиш мумкинми?
Ортопедик пойабзал албатта, арзон эмас, шунинг учун фақат ортопедик патак сотиб олиш фикри кишини қизиқтирадиган ғоя. Агар фарзандингизнинг оёқларида унчалик муаммолари йўқ бўлса, унда шифокор унинг фақат бир ўзини кийишни бемалол тавсия қила олиши мумкин.
Лекин ортопедик пойабзал патак билан биргаликда қўлланилсагина юқори даражада профилактик ва шифобахш самара бера олади.
Манба: Daryo.uz