Агар ота-оналар ҳақиқатан ҳам жиддий равишда боланинг соғлиғини мустаҳкамламоқчи бўлишса, унда улар болаларга мос чиниқтириш тизими кўпгина тадбирлар ва амалларни ўз ичига олишини билишга мажбурдирлар. Болани тўғри чиниқтириш учун оиладагиларнинг ҳаммаси ўз яшаш тарзини қайтадан кўриб чиқишларига тўғри келади…
Болани чиниқтириш учун риоя қилинадиган анъанавий қоидалар қуйидагича:
- Ҳар куни ва ҳар қандай об-ҳавода ҳам сайр қилиш (баъзи истиснолардан ташқари).
- Ейишга мажбур қилмаслик.
- Ҳар қандай жисмоний машқларни рағбатлантириш – бола фаол ҳаракат қиладиган ҳар қандай қизиқиш ва ҳар қандай ўйинлар тўғри келади.
- Ҳар қандай шароитда ҳам болани шаҳардан ташқарига, табиат қўйнига чиқариб туриш.
- Маиший кимёвий маҳсулотлар билан алоқани камайтиришга ҳаракат қилиш.
- Ақлий меҳнат талаб қилинадиган машғулотларни оқилона жойлаштириш (агар бола узоқ вақт ва тез-тез касал бўлиб турса, аслини олганда балки сиз уни ёздирган 2-3 та тўгарак ортиқчалик қилиши ҳам мумкин).
- Болалар хонасида соғлом иқлимни тутиб туриш — мўътадил ҳарорат билан ва етарлича намликда.
- Агар истасангиз — мунтазам равишда болалар билан бирга оддий чиниқтирувчи машқлар тўпламини бажариш.
Албатта, бундай яшаш тарзини яратиш ота-оналардан жиддий ҳаракатларни талаб қилади: ахир болани ҳадеб кун бўйи ўрмонга ёки дарё бўйига олиб бориш учун отанинг ҳам, онанинг «иссиқ жойидан қўзғалиши»га тўғри келади-да…
Лекин натижа кўринганидан ҳам ёқимлироқ — нафақат боланинг бир ўзи, балки бутун оила аъзолари ҳам соғлом бўлади!
Манба: Daryo.uz